1990 йилда ташкил топган “Ниппон академи” тилшунослик (япон меҳмонхоналари ва ресторанларида ишлаш учун амалий япон тили), АКТ (веб-сайтлар ишлаб чиқиш, график дизайн, дастурлаш) ҳамда соғлиқни сақлаш (беморларни парваришлаш) йўналишлари бўйича кейинчалик Японияда ишга жойлашиш учун хорижлик мутахассисларни тайёрлайдиган бир нечта таълим муассасаларини бирлаштирган.

Тадбирда 2020 йилда имзоланган Ҳамкорлик меморандумининг ҳаётга тадбиқ этиш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ниппон академи” методологияси бўйича онлайн тарзда йўлга қўйилган япон тилини ўқитиш жараёнлари, ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятлари, хусусан, ЖИДУ қошида япон тили марказини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

ЖИДУ қошида япон тили марказини очиш лойиҳаси бўйича мулоқотни давом эттириш, бунинг учун зарур молиявий ва техник ҳужжатларни алмашиш бўйича келишувга эришилди.