Андижон вилояти, Хонобод шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари  шаҳар Кенгашининг 19-сессиясида Хонобод шаҳрида бу тўғрида алоҳида сўз юритилди.

Маълумотларга кўра, Хонобод шаҳрида жорий йилнинг 11 ойи давомида 53 та жиноятжилик ҳолати қайд этилиб, бу кўрсаткич ўтган қилга нисбатан 24 тага, яъни 82%га ортганини кўрсатади. Ҳудудий сектор раҳбарларининг таъкидлашича, 2021 йилда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида аҳоли, ёшлар, аёллар, болалар ўртасида майда жиноятдан катта жиноятгача бўлган ҳолатларнингсалбий оқибатларини тушунтириш, шу билан бирга, аҳоли, айниқса, қизиққан йўналишларга алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт, ҳунармандчилик, санъат каби соҳаларга уларни қизиқтириш бўйича ишларни ташкил этиш режалаштирилган.

Аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш кўплаб муаммоларни бартараф этади. Зеро, иш билан банд одамнинг жиноятга қўл уришга вақти ҳам, хоҳиши ҳам бўлмайди. Шундай эмасми?

Юлдуз Ўрмонова

Фото: Рустамжон Эшонов