Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Жиззах педагогика университетининг Зарбдор туманидаги сиртқи бўлим биносида ўрнатилган газ ускуналарининг қуввати газ ҳисоблаш ускунасининг максимал ҳисоблаш қувватидан ортиқ экани аниқланди.

Дастлабки хулосаларга кўра, бинода 3 миллиард 520 миллион сўмлик зарар ҳисобланган.

Бошқа бир ҳолатда Ғаллаорол туманида «А.У.Б.» оилавий корхонаси тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 217 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.