Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси, ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Б. ва турмуш ўртоғи Ш.Б.лар марказий деҳқон бозор ҳудудида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан 17 турдаги умумий баҳоси 129,9 млн сўмлик 8 220 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган, деб ёзади Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Шунингдек, Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.Х. ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 42,3 млн сўмлик 1 534 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.