Тарғибот тадбирлари Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган Юқори Ухум, Мушкийбирон, Бахмал туманидаги Мўғол ва Новқа Ота, Ғаллаорол туманининг Хитоюзи, Қипчоқсув, Булоқбоши, Ҳамза ҳамда Аламли, жумладан, Зомин туманидаги Қоронғисой, Ўриклисой, Усмонлисой, Етти кечув ҳамда Янгиобод туманида жойлашган Хўжамушкент қишлоқ ва маҳаллари аҳолиси орасида кенг олиб борилди.
Сайёр қабулда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 20 нафар хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга оилавий меҳмон уйлари ва ҳостеллар ягона реестридан кўчирма ҳамда махсус гувоҳномалар топширилди. Масъуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туризм хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш борасида тегишли тавсиялар берилиб, Вазирликнинг эсдалик совғалари тақдим этилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.