Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, зилзила маркази: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани. Зилзила координаталари: 39,97 градус шимолий кенглик; 67,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 190 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
- Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 13 км.
- Жиззах шаҳрида 2-3 балл, 18 км.
- Бахмал туманида 2 балл, 27 км.