Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.