Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Шароф Рашидов тумани «У.Хатамов» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган «ЧАКМАН» русумли юк автомобили Жиззах-2 Чаманзор темир йўл бекатлар оралиғининг 3550 км.да ҳаракатланиб кетаётган «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖга қарашли тепловозининг йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Таъкидланишича, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчилик қисмига бу ҳақдаги маълумот 20 октябрь куни кеч соат 00:25 да келиб тушди.

Дарҳол воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилар бўлинмаси юборилди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тепловоз ўз изидан чиқиб кетиб ҳаракатдан тўхтаган.

Ҳодиса оқибатида юк автомобили хайдовчиси тан жароҳати олган, унга жойида зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЙИМ Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.