Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни жисмоний баркамол бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади. Шаҳар ва қишлоқларда замонавий спорт комплекслари бунёд этилаётгани эса янада юксак марраларни забт этишга ундамоқда. Спортчилар жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, халқимизни хушнуд этиб келмоқда.
Жумладан, барча ҳудудларда бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор берилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Зарбдор туман Бўстон шаҳарчаси ҳудудида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Давлат инвестиция дастури асосида замонавий турдаги сендвич панелли ёпиқ универсал спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Мазкур мажмуанинг футбол майдони, югуриш йўлаги, томошабинлар учун мўлжалланган трибуналари ҳамда ташқи қиёфаси таъмирланди.