Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси - муфтий У.Алимов ва вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида масжидларнинг ҳар бири 500 нафар намозхонни сиғдира оладинган замонавий биноларининг қурилиш ишларини бошлаб бердилар.
Ташриф давомида масжидларда қурбонлик қилиниб, бунёд этиладиган биноларимиз халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.