Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Кейинги кунларда ҳам республикамизда шундай об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет маркази.
Прогнозларга кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийсининг айрим тоғли ҳудудларида ва республика жанубида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг барча ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-15 градусгача, баъзи жойларда 16-18 градусгача, кундуз кунлари 30-33 градусгача, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда 35-37 градусгача кўтарилади, бу апрель ойининг охирги ўн кунлик меъёрий қийматларидан 4-6 градусга юқоридир.
Пойтахтимизда бугун ва иш ҳафтасининг охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечаси 12-14 градус, кундузи 28-30 градус бўлади.