— Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

— Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

— Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

— Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

— Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

— Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

— Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 7 та электр станция йилига 11 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 503 миллион метр/куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 545 нафар янги иш ўрни яратилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.