Ушбу тадбирлар доирасида жорий йилда 128 та қудуқда бурғилаш, 594 та қудуқда капитал таъмирлаш, 27 та технологик объектларда қурилиш-таъмирлаш, модернизация ва реконструкция ишларини олиб борилади. Натижада 34 112,2 млн куб метр табиий газ, 100 минг тонна нефть, 1 408,954 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқариш ҳамда 674,154 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида 8 308,301 млн куб метр табиий газ, 26,627 минг тонна нефть, 396,992 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқарилди ва 176,652 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилди.
Ушбу натижаларга эришиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қуйидаги геологик-техник тадбирлар амалга оширилди:
Алан” конидаги 222-, 220-Бис-сонли, “Зеварда” конидаги 326-,328-сонли, “Ўртабулоқ” конидаги 241-сонли, “Жанубий Муборак” конидаги 52-сонли қудуқларни бурғилашдан ишга қўшилди. “
Шимолий Тегирмон” конидан “Ғарбий Тегирмон” конигача 7000 метр узунликда диаметри 168 мм лик газ қувурини монтаж қилинди.
“Алан” сиқув компрессор станциясининг 2-сонли қурилмасидан “Кўкдумолоқ” сиқув копрессор станциясининг 2-, 3-сонли қурилмасигача диаметри 426 мм лик 280 метр узунликдаги табиий газ қувурини монтаж қилинди.
“Алан” 5-сонли кириш тармоқ тизимидан “Алан” сиқув компрессор станцияси 2-сонли қурилмасигача бўлган 700 метр узунликдаги диаметри 426 мм лик табиий газ қувури монтаж қилинди.
Айни пайтда “Алан” конидаги газ ҳайдаш агрегатларида олиб боирлаётган модернизация ишлари якунига етказилмоқда.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қуйидаги геологик-техник тадбирлар амалга оширилди:
“Шўртан” конидаги 355-, 344-сонли қудуқлар бурғишдан ишга қўшилди.
20-сонли йиғув пунктида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилди. 20-, 34-сонли йиғув пунктларидан Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача бўлган ҳар хил ўлчамдаги 3 500 метр қувур алмаштирилди.
Номозбой” конида Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасини (УЦОГ) барпо этилиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан шартнома асосида кондан қазиб чиқарилган табиий газни тўғридан-тўғри Ғузор тумани аҳолисига бериш ишлари йўлга қўйилди.
Бугунги кунда бошқарманинг “Нишон” сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қуйидаги геологик-техник тадбирлар амалга оширилди:
“Қулбешкак” конидаги 66-, 67-сонли қудуқлар ва “Хожиқазган” конидаги 59-, 66-сонли, “Дояхотин” конидаги 104-сонли қудуқлар бурғилашдан ишга қўшилди.
Пропан бутан аралашмаси олиш қурилмасида қўшимча ҳарорат алмаштиргич аппаратлари монтаж қилинди.
Бугунги кунда диаметри жами узунлиги 47 км бўлган диаметри 1020 мм ли “Дояхотин-Газли ГҚИЗ” газ қувурини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида қуйидаги геологик-техник тадбирлар амалга оширилди:
“Қуйи Сургил” конидаги 21-сонли, “Арслон” конидаги 27-сонли, “Шарқий Бердақ” конидаги 65нн-сонли, “Шимолий Бердақ” конидаги 109-сонли қудуқлар бурғилаб, ишга қўшилди.
“Қуйи Сургил” кони 2-йиғув пунктидан “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 426 мм лик 2 400 метр узунликдаги қувур монтаж қилинди.
Бугунги кунда “Шагирлик” конидан “Шарқий Бердақ” Сиқув компрессор станциясигача 17 км узунликдаги диаметри 219 мм ли газ қувурини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга қазиб чиқарилган табиий газни қайта ишлаш заводлари ва истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармалар ва Қўшма корхоналарга қарашли конларда назорат ўлчов асбоблари ва сарф ўлчов асбоблари монтаж қилинган бўлиб, ҳозирги кунда жиҳозларда доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати