“Биз айни пайтда пандемиянинг муҳим нуқтасидамиз. Эпидемия эгри чизиғи ўсиб бормоқда. Кетма-кет еттинчи ҳафтадирки COVID-19 билан касалланиш кўпаймоқда. Ўтган ҳафта давомида 4,4 миллион нафардан ортиқ одам касаллик юқтиргани аниқланди”, — деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассиси Мария Ван Керхове Euronews телеканалига.
Ташкилот маълумотларига кўра дунёда 780 миллион нафардан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, вакциналар пандемияга қарши курашда “ҳаётий ва кучли восита” бўлса-да, ижтимоий масофа, ниқоб тақиш, қўлларни мунтазам ювиб юриш, касалларни синовдан ўтказиш ва изоляция қилишни унутмаслик керак.
“Соғлиқни сақлаш чоралари ва уларни амалга оширишдаги чалкашлик, ўзбошимчалик ва номувофиқлик COVID-19 юқишининг ортиши ва одамларнинг ҳаётига зарар етказишига олиб келади”, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус.
Шундай қилиб, шифокорларнинг маслаҳатига зид равишда, юз минглаб ҳинд зиёратчилари сувини муқаддас деб билган Ганга дарёсида чўмилишди. Маросим Кумбҳ Мела фестивалининг бир қисмига айланди. Бу эса касалланганлар сонининг кескин ортишига сабаб бўлди.