«Пандемияга октябрдаги муносабат февралдаги каби эмас, — огоҳлантирди Вуйнович. — Чунки биз вирусни энди биламиз, у ўзини қандай тутишини яхши тушунамиз, ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётни сақлаб қолган ҳолда уни енга оламиз».
ЖССТ вакили карантиннинг такрорланиши нафақат иқтисодга, балки соғлиқни сақлаш тизимига ҳам таъсирини ўтказишини таъкидлади. Оддий юрак-қон томир, онкология ёки диабет касаллигини даволаш билан боғлиқ муаммонинг ўзини олайлик, — деди у. Ундан ташқари, у яккалаш инсон психикасига ҳам салбий таъсир ўтказишини эслатди.
Аввал Россия Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова ўзини-ўзи яккалаш тизимига қайтишдан қутилишнинг ягона йўли хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш эканлигини таъкидлаганди. Унинг сўзларига қараганда, COVID-19 билан касалланган одамларнинг 80-85 фоизи хавфсизлик чораларига риоя қилмаган. «Биз ё хавфсизликка риоя қиламиз, ёки ўзини-ўзи яккалашга қайтамиз», — деган вазир ўринбосари.
Москва шаҳар мери Сергей Собянин эса пойтахтликларнинг эътиборини қариялар касалликка мойил эканлигига қаратган. У 65 ёшдан ошган пойтахтликларга сайр қилиш, дорихона ёки шифохоналарга бориши мумкину, лекин «уларнинг ҳар бир бундай ҳаракати маълум даражада хавфли» эканлигини эслатиб, уларни вазиятни ўзлари назорат қилишга чақирди, деб хабар беради Российская газета.