“Биз якун узоқ эмаслигини кўрмоқдамиз. Бунга эришишимиздан олдин коронавирус билан боғлиқ яна бир нечта кескинликка дуч келамиз”, деди эксперт.

Қайд этилишича, Ғарбий Европада соғлиқни сақлаш тизими пандемияни бартараф этишга ҳаракат қиляпти, бироқ “дунёнинг бошқа кўплаб қисмларида” вазият оғирлашиб бормоқда. Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, “вирус ривожланишда давом этмоқда”, шунинг учун яқин келажакда янги штаммлар пайдо бўлиши мумкин.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ривожланаётган мамлакатлар коронавирусга қарши курашда қаттиқ чеклов чораларни кўришга қодир эмаслиги туфайли вазият мураккаблашади.

“Ҳеч бўлмаганда кейинги уч ой қийин кечади”, дея қўшимча қилди у.