Коронавирус инфекцияси шиддат билан тарқалаётган 11 та мамлакат рўйхати шакллантирилди. Улар орасида Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бор. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг айтиб ўтди.
"Мамлакатлар чораларга тузатишлар киритаётган бир неча ҳафта давомида мен инфекция қайта авж олиши хавфи ҳақида гапирган эдим. Европанинг айрим мамлакатларида бу хатар реал тус олди - 30 та давлат ва ҳудудларда охирги икки ҳафта давомида янги ҳолатлар сони ортди. Шу давлатларнинг 11 тасида касалликнинг шиддат билан тарқалиши кузатилмоқда. Агар буни тўхтатмаса, бу авж олиш яна Европа соғлиқни сақлаш тизимини инқироз ёқасига олиб келиб қўяди", - деди Клюге.
Клюге томонидан кўрсатилган 11та давлат рўйхатига Арманистон, Швеция, Молдова, Шимолий Македония, Озарбайжон, Қозоғистон, Албания, Босния ва Герцеговина, Қирғизистон, Украина ва Косово киритилди.