Охирги 7 йилда олий таълимда қабул 4,5 баробар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлса-да, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги қайд этилди.

Мисол учун, йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.

Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.

Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”, - деди давлатимиз раҳбари.