31 декабрь соат 17:30 ларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Башир» МФЙ Алиқушчи қишлоғида яшовчи 16 ёшли Бунёд 17 ёшли қишлоқдоши Суннат билан кўчада ўзаро тортишиб қолиб, унга «Нега мен каклик ушлаш учун қўйган қопқонимни олиб қўйдинг»-деб ўзаро жанжаллашиб қолган.

Суннат қишлоқдоши Бунёдни ерга йиқитиб, унинг устига чиқиб олиб ураётган вақтида, Бунёд шимининг чўнтагида бўлган пичоқни (корча) Суннатнинг ўнг кўкрак қафасига бир марта ва чап кўкрак қафасига икки марта санчиб олиб оғир тан жароҳати етказган.

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасининг маълумотномаси буни тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасида туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган Бунёдга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Бунёд гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.