Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш билан боғлиқ қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилди.

болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди.

 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилди.

Нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланиши жорий этилди. Бунда:

➖ 3 ёшгача битта фарзанди учун – 325 минг сўм;

➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 минг сўм;

➖ иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;