Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди. Аммо айрим биноларда ёриқлар пайдо бўлди.

Икки қаватли уй ер ости зарбасидан том маънода титраб кетди. Бошқа биноларда ҳам мебель титраб, девор сувоқлари кўчиб, шифтдаги плиткалар тушиб кетди. Одамлар қўрқувдан кўчага югуриб чиқишди.

Камчаткада зилзила маҳаллий вақт билан тахминан 15:00 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 6,9 ни ташкил қилади. Зилзила ўчоғи Петропавловск-Камчацкийдан 50 километр узоқликдаги Авачинский кўрфазида, 100 километр чуқурликда жойлашган.

Камчаткада чорак асрдан ортиқ вақт давомида бундай зилзила бўлмаган. Яриморол жанубидаги дўконлардаги йўқотишлар ҳисобланмоқда. Улар шу қадар ларзага келдики, товарлар жавонлардан тушиб кетди. Асосий силкинишдан кейинги силкинишлар кузатилди.

Зилзила туфайли Петропавловск-Камчацкийнинг бир неча микрораёнларида электр энергияси узилиб қолди. Бироқ кейинроқ электр таъминоти тикланди. Ҳозирда ярим оролда қутқарувчиларнинг тезкор гуруҳлари ишламоқда – улар биноларга етказилган зарар даражасини текширмоқда, дейилади mir24.tv сайтида.