Карни бу ҳақда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Reuters.
Карнининг сўзларига кўра, у саммит етакчилари учун кечки овқатда АҚШ Президентидан узр сўраган.
Аввалроқ Трамп Карнининг узр сўрагани ҳақида айтган эди. “У жуда яхши эди. У реклама билан қилган ишлари учун узр сўради”, деди у журналистларга.
Бироқ, Трамп АҚШ бундан кейин Канада билан савдо музокараларини қайта бошлайдими ёки йўқми, деган саволга жавоб бермади.
14 октябрь куни Канаданинг Онтарио вилоятида эфирга узатилган рекламада Рейганнинг 1987 йилда тарифлар бўйича қилган нутқининг аудиоёзуви акс этган бўлиб, унда у уларнинг узоқ муддатда самарасиз эканлигини айтган.
Трамп Канадани фактларни бузиб кўрсатишда айблаб, Рейган “миллий хавфсизлик ва иқтисодий сабабларга кўра тарифларни яхши кўрганини” даъво қилди. У Оттава билан савдо музокаралари тугаганини эълон қилди ва Канадага тарифларни аллақачон амалда бўлганлардан 10 фоизга оширди.
Онтарио Бош вазири Даг Форд Карни билан гаплашгандан сўнг Трампни ғазаблантирган рекламани олиб ташлашга рози бўлди. Форднинг сўзларига кўра, Канада Бош вазири рекламанинг эфирга узатилишидан хабардор эди. Карни буни тасдиқлади, аммо рекламани намойиш қилмоқчи бўлмаганини ва Фордга бу ҳақда айтганини таъкидлади.
Онтарио Бош вазири реклама ўз самарасинини берганини айтди. “Биз АҚШда бўлмаган муҳокамани келтириб чиқардик. Президент Трамп нега ҳозир бунчалик хафа эканлигини биласизми? Чунки у самарали эди. “Бу иш берди, бу бутун мамлакатни уйғотди”, деди у.
Ёзда Трамп Канада товарларига тарифларни 25 фоиздан 35 фоизгача оширди. Бунга Оттаванинг фентанил контрабандасига қарши ҳаракатсизлигини сабаб сифатида келтирди. Тарифларнинг ошиши АҚШ, Мексика ва Канаданинг эркин савдо шартномаси билан қамраб олинган товарларга таъсир қилмади.
Июнь ойида АҚШ Президенти, шунингдек, Америка технология компанияларига янги хизматлар солиғини жорий этилгани боис Канада билан музокараларни тўхтатди. Бу Amazon, Google, Uber ва Airbnb каби гигантларга қаратилган эди. Уларнинг фойдасига 3 фоиз солиқ ундириш режалаштирилган эди. Бироқ, кейинчалик бу солиқ бекор қилинди, деб хабар берди rbc.ru.