Зилзила ўчоғи Порт-Макнейл шаҳридан 228 километр ғарбда жойлашган. Зилзила манбаи 10 километр чуқурликда бўлган. Бундан ташқари, сўнгги 24 соат ичида Канада жануби-ғарбидаги Принстон шаҳридан 300 километр масофада яна бир зилзила қайд этилди.
Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради iz.ru.