Аввалари тиббиёт ходимлари қон қуйиш ёки органларни кўчириб ўтказишда қон гуруҳларининг мос келишига эътибор қаратишарди. Мисол учун, қони таркибида агглютиногенлар (А ва В оқсиллар) йўқлиги сабабли биринчи қон гуруҳига мансуб донорлар универсал ҳисобланарди. Ўз навбатида тўртинчи қон гуруҳига мансуб одамларга ҳар қандай донорнинг қони қуйилиши ёки органлари кўчириб ўтказилиши мумкин.
Канадалик олимлар кўчириб ўтказиладиган органлар қон гуруҳини биринчисига ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Бунинг учун мутахассислар уларни N-ацетил-альфа-D-галактозами-деацетилаз (FpGalNAc-deacetylase) ферментлари воситасида махсус антигенлардан тозалашди. Тадқиқот аввалида бу усул аорта тўқималарида қўллаб кўрилди. Кейин ўпка А гуруҳига мансуб оқсиллардан тозаланди.
Ферментларнинг агглютиногенларни тозалаши учун тахминан тўрт соат вақт талаб этилди, холос. Шундан сўнг олимлар биринчи қон гуруҳига мансуб одамларнинг плазма антителаларининг реакцияси текшириб кўрилганида бу усул самарали экани маълум бўлди, дея хабар беради lenta.ru.