Кеча, 23 февраль куни соат 17:00 да Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВБга Бекобод тумани «Қўқон» МФЙ ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «COBALT» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналига тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Бекобод шаҳар ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиқди.

Ҳодиса натижасига вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.