Ўтган 3 кун мобайнида инспекторлар планшетлар ёрдамида 380 фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида электрон баённома расмийлаштирган.
PS: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳар куни мамлакатда ўртача 300-326 фуқарода коронавирус юқтириш ҳолати аниқланмоқда. Тошкент вилоятида эса ўртача 70-75 шахс шу касаллик билан шифохоналарга ётқизиляпти.