Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус штаб аъзоси Ҳабибулло Оқиловнинг ТВга берган интервьюсига асосланиб айтиш мумкинки, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳвол анча яхши. Унинг айтишича, агар мамлакатда карантин юмшатилиб, касаллар сони ортадиган бўлса ҳам, соғлиқни сақлаш тизими ва маҳаллий ҳокимиятларимиз бундай ҳолатга тайёр.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ортиқча ваҳимага ҳеч қандай ўрин йўқ ва керакли асбоб-ускуналар мавжуд. Вазият анча жиловланган, шифокорларимиз тайёр — дейди Оқилов.