Ўзбекистоннинг “Пахтакор”, “Насаф”, “Навбаҳор” ва АГМК футбол клублари ОЧЛнинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичидаги рақиблари номини билиб олди. АГМК таркибига Карим Бенземани қўшиб олган “Ал-Иттиҳод” билан, “Навбаҳор” эса Неймар билан шартнома тузган “Ал-Ҳилол” билан ўйнайдиган бўлди, деб хабар беради sport-platforma.uz.
Гуруҳ босқичи учрашувлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
1 тур. 18 − 20 сентябрь;
2 тур. 2 − 4 октябрь;
3 тур. 23 − 25 октябрь;
4 тур. 6 − 8 ноябрь;
5 тур. 27 − 29 ноябрь.