Озиқ-овқат танлашнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш 11 йил давомида - 2003 йилдан 2014 йилгача ўтказилган. Унда 21,5 мингга яқин кўнгилли иштирок этди. Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган: табиий озиқ-овқатларни истеъмол қилганлар (дон, мева ва сут маҳсулотлари) ва картошка чипслари каби крахмалли енгил овқатларни еганлар.

Journal of the American Heart Association журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, иккинчи гуруҳда юрак-қон томир касалликларидан ўлиш хавфи 57 фоизга юқори бўлган. Соғлом озиқларни танлаган иштирокчилар нафақат юрак-қон томир касалликлари, балки саратон касаллиги хавфини камайтирдилар.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Ҳарбин тиббиёт университети профессори Йинг Лининг таъкидлашича, нафақат озиқ-овқат турини, балки истеъмол қилинадиган вақтни ҳам ҳисобга олиш керак. Шундай қилиб, асосий овқатдан сўнг дарҳол крахмалли газакларни истеъмол қиладиганларда юрак билан боғлиқ муаммолар хавфи кўпроқ. «Aгар тушликда кўп миқдордаги шакар ва ёғ бўлса, унда ундан кейин истеъмол қилинган чипслар қондаги қанд миқдорини бир неча соат давомида нормал ҳолатга келтиришга имкон бермайди. Бу юрак ва қон томирларидаги стрессни кучайтиради», - деди Ли.