Сана муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман бўлинмаси Кенгаши томонидан соҳа вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ушбу касб эгалари турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларга кўмак бериш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эмин-эркин ишлашлари, соғлиғини тиклашлари учун ҳам моддий ҳам маънавий кўмак беришга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлади.
Ўтган давр мобайнида касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга оширилган кўплаб ижобий ишлар сарҳисоб қилинди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман бўлинмаси Кенгаши Раиси Н. Шагазатова сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, энг аввало, соҳа ходимларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда кейинги йилларда жамият ҳаётида касаба уюшмаларининг ўрни ва роли ошиб бораётгани, ташкилот томонидан ишчи-ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниб, улар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилаётгани эътироф этилди.
Тадбирда соҳада кўп йиллар меҳнат килиб, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган, изланувчан, ташаббускор касаба уюшмалари ташкилотларининг фаоллари эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.