Шундай синовлардан бири сифатида Тошкент тиббиёт академияси неврология ва тиббий психология кафедрасида “Неврология” фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилмоқда.
Олимпиадада Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, академиянинг Урганч, Термиз филиаллари, Тошкент давлат стоматология институти, Фарғона жамоат саломатлиги институти, Андижон ва Бухоро давлат тиббиёт институтлари талабалари билим ва кўникмасинини синовдан ўтказмоқда.
Беллашувда юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари билан бирга чет эл ОТМлари ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, Бошқирдистон давлат тиббиёт университети, Жанубий Урал давлат тиббиёт университети, Ростов давлат тиббиёт университети, Саратов давлат тиббиёт институти, Доғистон давлат тиббиёт университетидан вакиллар қатнашмоқда.