“Самолётда йўловчилар йўқ эди, бироқ бир неча нафар техник ходимлар бор эди”, деди аэропорт матбуот хизмати вакили Гьянендра Бхул.
Аввалроқ Kathmandu Post нашри Непалнинг Saurya Airlines авиакомпанияси самолёти Катмандудаги Трибхуван халқаро аэропортида ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эди. Ҳалокат мамлакатнинг аҳолиси бўйича иккинчи шаҳри ва Непалнинг сайёҳлик пойтахти ҳисобланган Покхарага парвоз пайтида юз берди.
Воқеа жойида полиция ва ўт ўчирувчилар қутқарув ишларини олиб бормоқда. Бортдагиларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Катмандуда жойлашган Saurya Airlines Непалнинг бешта йўналиши бўйлаб парвозларни амалга оширади, деб хабар беради ria.ru.