27 сентябрда «Скалmный город – Астана» ўқув машғулоти майдонида «Казспас-2021» халқаро қутқарув кўпкураш мусобақалари ва ҳарбий учкураш қутқарув мусобақалари иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика тезкор қутқарув отряди ва Ғарбий Қозоғистон тезкор қутқарув отряди ҳамда ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилар иштирок этишди.
Мусобақа доирасида иштирокчилар «Техноген офатлар шароитида қидирув-қутқарув ишлари», «сувда қидирув-қутқарув ишлари» ва «табиий муҳитда қидирув-қутқарув ишлари» йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра жамоавий 3 ўринни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, 2 ўринни Ғарбий Қозоғистон вилояти тезкор қутқарув бўлинмаси жамоаси, фахрли 1 ўринни Қозоғистон Республика тезкор қутқарув отряди жамоалари эгаллади.
Мусобақада қутқарувчилар бирдамликни ва фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини ўтказишда юқори профессионалликни намойиш этди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.