Жоқарғи Кенгес матбуот хизмати хабар беришича, раис Мурат Камалов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилиб, Давлетбай Утемуратов Кегейли тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
У бу лавозимда 2016 йил октябридан буён ишлаб келган Муратбай Абдиров ўрнида иш бошлади.
Маълумот учун, Давлетбай Утемуратов 2010-2019 йилларда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани ҳокими лавозимида ишлаган (у Қорақалпоғистон тарихида энг узоқ вақт давомида битта туманга раҳбар бўлган ҳоким ҳисобланади), 2019 йил майида у ишдан олиниб, унинг ўрнини Роман Жумабоев эгаллаганди.