Фарғона шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони, 70 ёшли Тўхтахон ая Рахматжонова йўқлаб  борилди. Дилдан кечган самимий суҳбатлар жараёнида унга эмин-эркин ҳаракатланиш учун ногиронлик араваси туҳфа қилинди.

— Шу кунга қадар 2 350 нафардан ортиқ нуронийлар вилоятимизнинг  диққатга сазовор жойлари, маданий масканлар ва зиёратгоҳлар бўйлаб саёҳатда бўлишди, — дейди вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Ёрбек Тиллабоев. — Жойларда “Эҳтиром, эъзоз ва эътибор”, деб номланган концент дастурлари, “Янги Ўзбекистонни бунёд этишда нуронийларнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий кечалар ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, 800 нафарга яқин нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралди, 118 нафар биринчи гуруҳ ногирони ва якка-ёлғиз нуронийлар яшаётган хонадонларда ҳашарлар уюштирилди.

   “Кексалар учун туризм ойлиги” давомида бой ҳаётий тажрибага эга нуронийлар билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий  тадбирлар ҳам олиб бориляпти.

                                                         Расулжон Камолов,

                                                      «Янги Ўзбекистон» мухбири