“Бизни сохта хавфсизлик туйғуси тинчлантирмоқда, янги эпидемия яқин ўн йил ичида содир бўлади, деб ўйламаймиз, шунинг учун унга сармоя киритишни зарур деб ҳисобламаймиз”, деди миллиардер. Унинг айтишича COVID-19 пандемияси бундай сармоя киритилиши муҳимлигини аниқ намойиш этди.
Шунингдек, у вирусли эпидемия жуда жиддий муаммо бўлиши мумкинлигини айтиб, бундай тадбирларга тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади.
“Aгар яқин бир неча ўн йилликлар ичида бирон бир нарса 10 миллиондан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетса, бунга уруш эмас, балки жуда юқумли вирус сабаб бўлади. Ракеталар эмас, балки микроблар инсонни хароб қилади”, — дея тушунтирди Гейтс.
Унинг сўзларига кўра, биологик таҳдидлар ҳақида гап кетганда дунё ҳеч нарсага шошмаяпти. Агар кейинги пандемия 20 йилдан кейин келса бу инсониятнинг омади бўлади.