Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси тизимли трансформациялар даврининг фундаментал дастурини белгилаб берди. Давлатимиз раҳбарининг “Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз” деган сўзлари янги Ўзбекистон тараққиёт йўлида ўз олдига улкан мақсад ва вазифалар қўйганини англатади.

Мурожаатномада бевосита таълим соҳаси билан боғлиқ кўплаб ташаббуслар илгари су­рилган. Бу жамиятимизда инсон капиталини ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йў­налишига айланганини кўрсатади. Шунингдек, олий таълим тизимида фаолият юритаётган ҳар бир профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва таълим менежери зиммасига улкан академик ва маъ­навий масъулият юклайди. Зеро, 2026 йилда давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисо­диёт, айниқса, таълим, илм-фан, тиббиёт, ма­даният ҳамда экология соҳаларида кутилаётган ислоҳотлар айнан интеллектуал салоҳиятга асосланган янгича тафаккурни талаб этади.

Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати илк бор ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 145 миллиард доллардан ошгани, камбағаллик да­ражасининг 5,8 фоизга тушгани ва экспорт қий­матининг 33,4 миллиард долларга етгани билан асосланар экан, бу ўсишнинг барқарорлиги фа­қат юқори технологик билимга эга кадрлар ор­қали таъминланади.

Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 4 та йирик дата-марказ, яъни улкан ҳажмдаги маълумотларни хавфсиз сақлайдиган, юқори тезликда қайта ишлайдиган ва узатадиган “рақамли омбор” ҳамда 2 та суперкомпьютер ишга туширилиши, шунингдек, 15 та нуфузли олийгоҳда сунъий интеллект лабораторияла­ри фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда “билимлар иқтисодиёти” пойдеворини мустаҳ­камлайди. Бу инфратузилма тиббиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги, геология ва банк-молия каби ҳаётий муҳим соҳаларда 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш имконини беради. Минглаб иқтидорли ёшла­римизнинг квант технологиялари, дронлар ва робототехника йўналишидаги конструкторлик ишланмаларини амалиётга татбиқ қилиш учун “Рақамли технологиялар маркази” ташкил эти­лиши ёш авлоднинг интеллектуал фаоллигини янги босқичга кўтаради.

Энг ҳайратланарли воқеа — мустақил Ўзбе­кистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган би­ринчи ўзбек космонавтининг фазога учирили­ши бўйича ишлар бошланишидир. Бу нафақат технологик ютуқ, балки бутун таълим тизими учун кучли илмий катализатор бўлиб хизмат қилади. Коинот даражасидаги тадқиқотлар аниқ ва табиий фанлар ўқитилишини тубдан янги­лаш, талабаларда мураккаб илмий тизимларни бошқариш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришни тақозо этади.

Мурожаатномада белгиланган тўртин­чи устувор йўналишга кўра, профессионал таълим тизимидаги ислоҳотлар, хусусан, 100 та техникумнинг Германия, Жанубий Ко­рея ва Швейцария моделлари асосида модер­низация қилиниши ўрта бўғин кадрларининг профессионал даражасини халқаро стандарт­ларга тенглаштиради. Дуал таълим тизимини жорий этган корхоналарга 5 миллиард сўмга­ча имтиёзли кредитлар берилиши ва илк бор 100 минг нафар техникум ўқувчисига давлат стипендиялари тайинланиши таълим ва иш­лаб чиқариш ўртасидаги узилишни бартараф этади.

Шу билан бирга, олий таълимда сифат на­зоратини кучайтириш мақсадида нуфузли хал­қаро бошқарув тизимларининг жорий этилиши, масалан, Жиззах политехника институтининг Венгриянинг Обуда университети бошқарувига ўтказилиши ҳамда Япониянинг Цукуба миллий университети билан ҳамкорликда янги муассаса ташкил этилиши миллий ОТМлар учун халқа­ро академик сифат андозаси бўлиб хизмат қи­лади. Ҳар йили меҳнат бозорига кириб келаёт­ган 300 минг олий маълумотли йигит-қиз учун яратилаётган рақамли экотизим талабаларнинг когнитив салоҳияти ва академик ютуқларини иш берувчининг реал эҳтиёжлари билан боғлов­чи интеллектуал платформа бўлиб хизмат қила­ди. Бу платформа таълимнинг шаффофлиги ва натижадорлигини таъминлашда муҳим инстру­мент вазифасини ўтайди.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам халқаро сифат назорати ўрнатилиши, хусусан, “Pearson” компа­нияси билан ҳамширалар малакасини баҳолаш тизими йўлга қўйилиши тиббий таълим нуфузи­ни оширади. Тиббиёт соҳасига ажратилаётган 3,5 триллион сўм маблағ ва трансплантология каби мураккаб йўналишлардаги янги технологиялар фақат энг замонавий билимга эга мутахассислар қўлида самарали восита бўла олади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, янги Ўзбекистоннинг бош ютуғи фақат иқтисодий рақамлар эмас, балки жамиятимизда шаклланган янгича таҳлилий та­факкур ва ривожланиш маданиятидир.

Маърифатли жамиятгина юксак масъулиятни ҳис эта олади ва ривожланиш маданиятини ўз ҳаёт тарзи даражасига кўтаради. Таълим тизи­мидаги барча ислоҳотлар — келажакка йўналти­рилган энг самарали сармоя. Чунки замонавий билим ва юқори технологик кўникмалар билан қуролланган инсон Учинчи Ренессанс пойдево­ри бунёдкори ва тараққиёт драйвери бўла олади.

Мурожаатномада келтирилганидек, экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳам тубдан янги таълимий ёндашувни талаб қилади. Келгуси беш йилда мамлакатимизда камида 30 минг экология менежерига талаб пайдо бўлиши илмий прогноз қилинмоқда. Шу боис, 2026 йил­да ҳар бир ҳудудда ташкил этиладиган “яшил” техникумлар дуал таълим асосида йилига 10 минг мутахассис тайёрлашни зиммасига олиши керак бўлади.

Мурожаатномада белгиланган космик ло­йиҳалар, сунъий интеллект лабораториялари, “яшил” техникумлар ва янги университетлар мамлакатимизни жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқадиган интеллек­туал пойдевордир.

Шоҳрухбек ҚОДИРОВ,

Фарғона давлат университети

катта ўқитувчиси

Ҳамкорлик материали