27 сентябрь куни республика аҳолиси ҳароратнинг сезиларли даражада пасайишига гувоҳ бўлишади.
"Ўзгидромет" прогнозида ёзилишича, 27 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечалари ҳаво ҳарорати +10 даражагача пасаяди.
Умуман олганда, янги ҳафтанинг иккинчи кунида ҳаво ҳарорати кундуз куни шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларида +25, марказий ва шарқий вилоятларда +27 даражага етади. Тоғларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +12 +17 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Мазкур ҳаво тўлқини сентябрь ойи охирги кунлари учун аномал совуқ даража эмас. Аммо, дам олиш кунларига қараганда ҳароратнинг 8-10 даража пасайиши барча тармоқлар, инсон физиологияси, табиат учун ''совуқроқ'' муҳитни тақдим этиши табиий.