Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақалар 3 кун давом этди ва ушбу мусобақа ўзига хос «Кичик Олимпиада»нинг энг сўнггиси эди.
Республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг 100 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлари иштирокида ўтказилган мусобақада спортчи ёшлар ўғил болалар ва қизлар тоифасида ўзаро кураш олиб борди.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти спортчи ёшлари биринчи ўринни қўлга киритди. Самарқанд вилояти вакиллари 2-ўринни эгаллаган бўлса, мусобақанинг 3-ўрини сирдарёлик ёшларга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.