Иш ҳолатига кўра, ҳуқуқбузар Б.Р. вояга етмаган 3-синф ўқувчилари С.К. ва М.Э.ларга нисбатан дарс пайтида шахвоний шилқимликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқубузарликни содир этганликда айбдор деб топилган.

2023 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси МЖтКга киритилган янги 41¹-моддаси 1-қисмида, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини тахқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур ҳуқуқбузарлик санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган.

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди томонидан ҳуқуқбузар Б.Р.га мазкур модда санкциясида назарда тутилган максимал жазо, яъни 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 324¹-моддасига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда қонунда белгиланган тартибда Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришлари мумкинлиги тушунтирилган.