Бу ҳақда Newsweek ва NK News нашрлари Жанубий Корея Мудофаа тадқиқотлари институти (KIDA) ҳисоботига таяниб хабар беради.
Ҳисоботда айтилишича, Шимолий Корея 19,2 миллиард долларлик асбоб-ускуналар ва ўқ-дорилар етказиб беришдан энг кўп даромад кўрган. Пхеньян, шунингдек, технология етказиб беришдан 630 миллион доллар ва қўшин юборишдан 280 миллион доллар даромад кўрган.
Жанубий кореялик тадқиқотчилар ўз ҳисоб-китоблари учун КХДР Россияга фақат денгиз орқали 21 минг контейнер қурол ва ўқ-дорилар жўнатгани ҳақидаги маълумотдан фойдаланган.
Институт Шимолий Корея қўшинларини жойлаштиришдан олинган фойдани Россия КХДРдаги 11 минг аскарга ойлик маош, шунингдек, бир марталик бонус тўлаши ҳақидаги маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқди. Ҳисоботда қайд этилишича, Пхеньян бу тўловлардан пулнинг бир қисмини ҳарбийларга жўнатишдан олдин ўзида ушлаб туради.
Reuters маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Россия ҳарбийлари қўллаган ўқ-дориларнинг 50 фоизга яқини КХДРдан етказиб берилган.
Шимолий Корея, Украина, Жанубий Корея ва АҚШ маълумотларига кўра, Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россияга 11-12 минг аскар юборган. Курск вилоятидаги жангларга КХДР ҳарбийлари жалб қилинган. Январь ойида Украина Президенти Владимир Зеленский Шимолий Кореянинг тўрт мингга яқин аскари ҳалок бўлган ва яраланганини айтган эди. Шимолий Кореянинг йўқотишлари ҳақидаги худди шундай ҳисоб-китобларни ҳозирда Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси ҳам тақдим этди, деб хабар беради meduza.io.