Рухсатноманинг амал қилиш муддати чекланмаган ва хизмат мутлақо бепул.
Халқаро ташишлар ТИР китобидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда, товарлар оралиқ божхона органларидан олиб кириш ёки олиб чиқишда бож ва солиқларни тўлаш ёки депозитга қўйишдан озод этилади.
ТИР тартиб-таомилига кўра, муҳрланган транспорт воситалари ва унинг таркибидаги контейнерларда ташилган товарлар оралиқ божхона органларида божхона кўригидан озод қилинади. Бунда транспорт воситаларига "ТИР" ёзувли лавҳа ёпиштирилиши лозим. Батафсил my.gov.uz орқали танишишингиз мумкин.