Кислородли концентраторни икки цилиндрдан иборат бўлиб, хона ҳавоси цеолит шарчаларидан ташкил топган тўр — "молекуляр ғалвир"дан ўтиб, азот молекулаларини ушлаб қолади, кислород молекулаларини эса ўтказади. Натижада кислород концентратори 95% кислород аралашмасини ишлаб чиқаради.

Энг оммабоп моделларда кислород етказиб бериш тезлиги ўртача дақиқасига 3 литрдан 5 литргача ташкил этади.

Ижро шакли бўйича ускуналар стационар ва кўчма бўлади. Турли моделларнинг нархи бир неча юз доллардан бир неча минг долларгача бўлиши мумкин.

Тиббий кислородли концентраторлар касалхоналарда, санаторий-курорт муассасаларида, реанимобилларда ишлатилади. Бунда аппаратлар мақсадига кўра турлича бўлади: масалан, ўпка ва юрак хасталикларида шошилинч ёрдам кўрсатиш ёки давомли кислород терапияси.

Уйда фойдаланиладиган кислород концентраторларининг самарадорлиги паст бўлади (1 дақиқада 1-3 литр). Бу ихчам, фойдаланишга қулай, замонавий дизайнга эга ускуна.

Ўпкани сунъий шамоллатиш 

Коронавирус пандемияси туфайли оғир ва ўта оғир ҳолатдаги беморлар учун даволаш амалиётида ўпкани сунъий шамоллатиш ёки СИПАП-терапия қўлланилиши ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда.

Constant Positive Airway Pressure, CPAP – доимий ижобий босим билан ўпкани сунъий шамоллатиш режими. 

СИПАП — терапия клиник амалиётга 1981 йилда австралиялик врач профессор Колин Салливан томонидан қўлланилган.

СИПАП-аппарат кичикроқ ўлчамли компрессор бўлиб, у қайишоқ трубка ва герметик бурун ниқоби орқали маълум босим остида нафас йўлларига доимий ҳаво оқимини узатиб туради. Шу тарзда у нафас йўлларининг битиб қолиши ва ҳавони (ва организм учун зарур бўлган кислороднинг) тўсиб қўйилишининг олдини олади. Натижада кислород етишмаслиги туфайли тўсатдан ўлим ҳолати содир бўлиши истисто қилинади ва нормал уйқу таъминланади.

Ҳозирги кунда бозорда кўп сонли ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг кислородли концентраторлари ва СИПАПларнинг турли туман моделари мавжуд (БИПАПлар, АвтоСИПАПлар ва бошқа модификациялар). Техник характеристикалар ва мақсадидан келиб чиқиб уларнинг нархлари ҳам анча фарқланади.