Қишлоқ хўжалиги кластери тасарруфида илғор бўлимлар талайгина. Шулардан бири 29-бўлим ҳисобланиб, бўлимда Салоҳиддин Роҳатов бошчилигида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Натижада эса пахта ва ғалладан мўл ҳосил олишга эришиляпти. Шу боис бўлим бошлиғининг меҳнатлари кластер корхонаси маъмурияти томонидан алоҳида эътиборга олиниб, меҳнатларига муносиб рағбатлантиришга киришилди.
Салоҳиддин Роҳатовга “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик кластерининг молиявий масалалари бўйича директори Баҳодиржон Қодиров ҳамда молиявий масалалар бўйича маслаҳатчиси Фароҳиддин Ибрагимовлар янги “Cobalt-2” автомашинасини тантанали равишда топширдилар.
-Йил бўйи қилган меҳнатларим беиз кетгани йўқ, -дейди Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик кластерининг 29-бўлими бошлиғи Салоҳиддин Роҳатов. –Мана бугун ўз меҳнатларимга яраша муносиб рағбатлантирилдим.
Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги кластерида янги ташкил этилган сабзавотчилик бўлими ходимларига ҳам “Damas” хизмат автомашинаси топширилди.
Маълумот учун умумий экин майдони қарийб, 1786 гектардан иборат мазкур қишлоқ хўжалиги кластерида 34 та бўлим мавжуд бўлиб, уларда кластер корхонаси раҳбари томонидан тайинланган бўлим бошлиқлари иш олиб бормоқдалар.
Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,
Андижон вилояти Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси
пахта тўқимачилик кластери матбуот хизматчиси.