Мазкур давлат тизими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан замонавий халқаро талабларга мувофиқ клиник протоколларни ишлаб чиқариш бўйича биргаликда иш олиб бориляпти. Клиник протоколлар, олдинда турган шифокорларни лицензиялаш ва бошқа компонентлар суғуртали тиббиётнинг асосида ётади. Бундай кенг миқёсдаги ишни амалга оширишда самарали ёрдамни тажрибали халқаро экспертлар кўрсата олишлари мумкин эди.
Ўз ўрнида GIZнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари Ёрг Пуделька Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, жумладан экспертларни тақдим этиш йўли билан ҳам тайёр эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистонга бундай экспертларнинг келиши ва бу ерда ишлаши билан боғлиқ харажатларнинг катта қисмини Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти ўзига олишини инобатга олиб, бундай грантли кўмакнинг муҳимлигини исботлаш зарур. Бундай грантни қўлга киритиб, Миллий палата клиник протоколларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни тезлаштиришни режалаштиряпти. Замонавий клиник протоколларни тезроқ ишлаб чиқиш ва қабул қилиш Ўзбекистон аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматни янги сифат даражасига кўтариш имконини беради.
Бундай ёндашувни GIZ вакиллари тўлиқ тўғри тушундилар. Бундан ташқари Ўзбекистонда GIZ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар орасида айнан мавжуд услубларни, тиббиёт соҳасидаги ўқув қўлланмаларини ўзгартиришни мақсад қилганлари ҳам бор. Бундай иш болалар жарроҳлигида, гинекологияда, урологияда ва бошқа йўналишларда қўлланиладиган минимал инвазив муолажалар йўналишида амалга оширилади.
Яқинда ўтказилган онлайн музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун замонавий клиник протоколларни амалга ошириш мақсадида халқаро экспертларни жалб этиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича келишишга муваффақ бўлдилар, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.