Маълумки, футбол бўйича тўрт йилда бир марта терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатидан ташқари, ҳар йили клублар ўртасида ҳам жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда, турнирнинг форматига кўра, 6 қитъа чемпиони ва мезбон иштирок этади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино 2025 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги чемпионат янги форматда ўтказилишини айтди:
“Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги тизими яратилади. 2025 йилдан бошлаб турнирда 32 жамоа қатнашади. Ушбу турнир ҳам миллий жамоалар иштирокидаги жаҳон чемпионатига ўхшаш бўлади”, – деди у.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Европанинг топ жамоалари клублар ўртасидаги янгиланган жаҳон чемпионатига салбий муносабат билдиришмоқда.