Воқеа 30 сентябрь куни тонгда содир бўлган.
Афғонистон пойтахтининг ғарбий қисмида жума куни эрталаб портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ariana News телеканали хабар берган.
Манбаларга кўра, воқеа Кобулнинг Дашт-э Барчи туманидаги Каж ўқув марказида содир бўлган.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги аллақачон портлашни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Ariana News. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг аниқ сони йўқ, тафсилотлар келтирилмаган.