Ташриф доирасида Афғонистон Бош вазири ўринбосарлари – Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан алоҳида музокаралар ўтказилди.
Томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини, шунингдек, Афғонистон ҳудудида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган турли инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига мамлакатга кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами, шунингдек, миллий иқтисодиётни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.