Бугунги кунда Хива шаҳрида мазкур халқаро маданият форумига тайёргарлик ишлари авжида.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Хоразм вилоятига хизмат сафарининг илк соатлариданоқ Халқаро форум доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларни кўздан кечирди.
"Жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур форумдан кутилаётган натижаларимиз катта. Уни юқори савияда ўтказиш халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда Учинчи ренессанс — уйғониш даври бошланаётгани намоён этади, шунингдек, қадимий Хива шаҳри туризм брендини янада ривожлантиришга ҳамда туристик оқимнинг кўпайишига хизмат қилади. Шу боисдан биз масъулиятни ҳис қилган ҳолда тайёргарлик ишларида хатоларга йўл қўймаслигимиз лозим" - деди О.Назарбеков мутасадди ташкилот вакиллари билан мулоқот чоғида.