2022-2023-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари 3 октябрдан 8 октябрга қадар 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

1 сменада 09:00 дан 12:00 гача;
2 сменада 14:30 дан 17:30 гача бўлиб ўтади.

 Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фандан ўтказилади.

 Барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар қуйидагилар:
—  она тили;
— математика; 
— Ўзбекистон тарихи.

 Талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи берилади. 

  Тестларни ечиш учун 3 соат вақт ажратилади.

 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

— 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
— 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
— мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

 Талабгорлар рухсатномани ДТМнинг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли рухсатнома билан келишлари лозим.